Сўнгги ҳафталарда тармоқларда ота-оналар ва ўқитувчилар мактабларда дарсликлар етишмаётгани, шу боис уларни ўзлари чоп этиб олаётганини ёзмоқда. Дарсликни қўлга киритганлар болалар учун жуда қийин ва жавобсиз вазифаларни танқид қилишяпти. Мактаб таълими вазирлиги эса сукут сақламоқда.
Ўзбекистонда мактаб таълимининг фин тажрибасини татбиқ этишмоқчи. Колумнист Комил Жалилов «исталган мамлакат тажрибасини кўчириш» тақдирга таъсир қилувчи қарор эканини таъкидлайди. У икки мамлакат тизимларидаги фарқларни таҳлил этиб, бу билан боғлиқ масалаларни очиқ муҳокама қилишга чақиради.
Комил Алламжонов Ўзбекистон таълим соҳасида велосипед ихтиро қилмасдан, «энг илғор» — Финляндия тизимини — «шартта олиб, ўзига адаптация қилиши» кераклигини айтди. Унга кўра, математика, физика ва химия қонунлари ҳаммаёқда бир хил, фақат ўқитиш методикаси фарқли.
Президент келгуси ўқув йилидан Қашқадарёдаги 48 та мактабда Финляндия таълим тизимини жорий этиш бўйича топшириқ берди. «Газета.uz» Финляндия таълим тизимининг муваффақият сирлари, фин ва ўзбек мактабларида ўқув жараёнининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ҳақида таҳлилий материал тайёрлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг